Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон эмланган туристлар учун очилди
Туристлар пандемия бўйича барча қоидаларга риоя қилиши ва кириб келганидан сўнг 72 соат ичида коронавирусга тест топшириши керак бўлади.
Ҳиндистон 2020 йил мартдан буён илк бор хорижлик туристлар учун чегараларини очди. Мамлакатга коронавирусга қарши тўлиқ эмланган сайёҳларгина киритилади, деб хабар бермоқда AP.
Бундан ташқари, туристлар пандемия бўйича барча қоидаларга риоя қилиши ва кириб келганидан сўнг 72 соат ичида коронавирусга тест топшириши керак бўлади.
Қайд этилишича, вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишув имзолаган мамлакатлардан келган туристлар коронавирусга тест топширмасликлари мумкин.
Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиши ортидан чекловлар юмшатилмоқда.
Мамлакат ҳукумати келгуси йил мартига қадар 500 мингта бепул виза беришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026