Дубайда дунёдаги энг баланд панорамали бассейн очилди, деб хабар берди Thenationalnews.com.
Aura Skypool деб номланувчи мазкур бассейн 200 метр баландликда жойлашган.
У ҳозирда дунёдаги энг баланд панорамали бассейн ҳисобланади. Бу ердан Дубай, Форс кўрфази, Пальма Жумайра ороли кўриниб туради. Шунингдек, Бурж-ал-Араб ва Бурж-Халифа бинолари ҳамда БААдаги энг баланд Ain Dubai томоша ғилдираги ҳам кўзга ташланиб туради.
Бассейн Palm Tower биносининг 50-қаватида жойлашган. Унга кириш нархи меҳмоннинг қайси ҳудудни танлаши ва қайси вақтда келишига боғлиқ. Нархлар 170 дирҳамдан (46 доллар) бошланади.















