Маълум қилинишича, 2021 йил 21 октябрь куни Яккабоғ тумани, Уйғур маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашган. Сўнг хотинини бир неча бор уриб, унга тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи Г.Х. оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Э.га Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Қайд этилишича, жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда хотинини ўлдириб қудуққа кўмиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда сомон талашиб поччасини ўлдирган шахс узоқ муддатга қамалди