Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг собиқ ёрдамчиси озодликка чиқди
Майкл Коэн сайлов кампаниясини молиялаштиришдаги қонунбузарликлари ва бошқа жиноятлари учун уч йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Фото: Reuters
АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг собиқ шахсий адвокати ва ёрдамчиси Майкл Коэн озодликка чиқди, деб хабар берди Reuters.
55 ёшли Коэн сайлов кампаниясини молиялаштиришдаги қонунбузарликлари ва бошқа жиноятлари учун уч йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Коэн 2018 йил декабрда сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштирганлик, солиқларни тўламаслик ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдорлигига иқрор бўлганди.
COVID-19 пандемияси сабабли Коэн бир йилдан ортиқроқ федерал қамоқхонада ўтирди. Қолган муддатни эса ўз хонадонида ўтади.
Мавзуга оид
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
18:15 / 20.05.2026
Трамп ва унинг оиласи ўтган йиллар учун солиқ даъволаридан бутунлай озод этилди
19:00 / 17.05.2026
Трамп Сини «дўстим» деди, аммо Хитойдан «қуруқ қўл» билан қайтди
20:33 / 16.05.2026