Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
2021 йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф билан келган Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан учрашув ўтказди.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли соҳалардаги асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Томонлар «Ўзбекистон – Европа иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг 16-йиғилиши ва «Европа иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашуви, шунингдек, мазкур тадбирлар доирасидаги икки томонлама музокараларнинг самарали натижаларини олқишлаган. Бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилган.
Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёни билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани айтилади.
2019 йил июнь ойида қабул қилинган Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясида кўзда тутилган қўшма минтақавий дастур ва ташаббусларни амалга ошириш жараёни таҳлил қилинди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
15:05 / 29.11.2025
ЕИ: Украинадаги антикоррупция органлари керакли даражада ишлаяпти
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
17:52 / 14.07.2025