Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюссел: D визасига эга россияликларнинг ҳисоби блокланмаслиги керак
Европа комиссияси тушунтиришича, банк санкциялари Европа Иттифоқи, ЕИҲ давлатлари ва Швейцарияда яшовчи россияликларга нисбатан қўлланмайди. Шу билан бирга, агар РФ фуқаролари бу мамлакатларда яшамай қўйса, банклар уларга хизмат кўрсатишни тўхтатиши мумкин.
Фото: Getty Images
Европа комиссияси Россияга нисбатан санкцияларни қўллаш бўйича расмий тушунтиришларни янгилади. Европа Иттифоқи сайтида эълон қилинган 483 бетлик ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларида D визаси ва яшаш учун рухсатномаси бор россияликларнинг банк ҳисоблари блокланмаслиги керак. Бу ҳолатга 17 март, сешанба куни “Ковчег” ҳуқуқни ҳимоя қилиш лойиҳаси эътибор қаратди.
Европа комиссиясининг Россия фуқароларига нисбатан Европа Иттифоқининг 19-санкциялар пакети доирасидаги банк чекловларини қўллаш бўйича расмий тушунтиришларида айтилишича, ушбу санкциялар Европа Иттифоқи, Европа иқтисодий ҳудуди (ЕИҲ) давлатлари ва Швейцариянинг вақтинчалик ёки доимий яшаш гувоҳномасига, ёхуд фуқаролигига эга бўлган россияликларга нисбатан қўлланмаслиги керак. Бундан ташқари, ушбу мамлакатлардаги D тоифасидаги узоқ муддатли визалар эгаларига ҳам бу чекловлар татбиқ этилмаслиги лозим.
Бундай визалар ишлаш, ўқиш, оила билан бирлашиш, шунингдек гуманитар сабаблар асосида берилади. Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлашича, “ҳужжатда ушбу рўйхат тўлиқ эмаслиги ва фақат айрим мисолларни ўз ичига олиши” алоҳида кўрсатиб ўтилган. Санкциялардан озод қилиниши учун D тоифасидаги виза эгалари яшаб турган мамлакатда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва шу орқали резидент мақомини олиши керак.
Шу билан бир вақтда, Европа банклари ва тўлов сервислари, агар уларда РФ фуқароси Европа Иттифоқи, ЕИҲ ёки Швейцария резиденти бўлмай қолгани ҳақида маълумот бўлса, унга хизмат кўрсатишни тўхтатиши кераклиги тушунтиришларда қайд этилган. Бироқ хизматларни тўхтатиш банк ҳисобини дарҳол ёпишни англатмайди.
2025 йил охирида Revolut банки фақат D туридаги визаси бор, аммо яшаш учун рухсатномаси бўлмаган россияликларнинг ҳисобларини музлатишни бошлаган эди. Банк бу қарорини Россиянинг Украинага қарши уруши сабабли жорий этилган Европа Иттифоқи санкцияларига риоя қилиш зарурати билан изоҳлаган. Шунингдек, Европада яшаш рухсатномасига эга бўлмаган россияликлар ва беларусларга тегишли Wise карталари ҳам блоклангани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Мавзуга оид
08:35 / 07.04.2026
Зеленский Путинга яна энергетик сулҳ таклиф қилди
08:32 / 07.04.2026
Венгрия Россия гази келадиган қувурни ҳарбий назоратга олмоқда
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:00 / 06.04.2026