Путин Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги саволга жавоб берди
Россия президентининг айтишича, халқаро муносабатларда барча иштирокчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинса, «ҳаммаси яхши бўлади».
Россия қўшинларининг Украинага кириши тўғрисида йил бошида гапиришганди, аммо ундай бўлмади. Россия президенти Владимир Путин Киевга Москва томонидан хавф бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ана шундай жавоб қайтарди.
Унинг сўзларига кўра, ўзаро муносабатлар тикланса ҳеч ким ҳеч қандай таҳдид остида қолмайди.
«Гап қўшин киритиш-киритмаслик, урушиш-урушмасликда эмас, гап муносабатларни яхшилашда», — деди Путин.
Россия президентининг айтишича, халқаро муносабатларда барча иштирокчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинса, «ҳаммаси яхши бўлади».
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Россия чегаралари яқинида режадан ташқари йирик ҳарбий машғулотлар ўтказилишидан «ташвишланмоқда».
20 ноябрда АҚШнинг The New York Times газетаси шов-шувли мақола эълон қилганди. АҚШ ва Британия разведкаси маълумотларига таянилгани айтилган мақолада ёзилишича, Владимир Путин Украинадаги янги ҳудудларни эгаллаб олишга ёки у ерларда ўзига ён босувчи раҳбарларни қўйиш орқали вазиятни издан чиқаришга тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
17:53 / 23.11.2024