Жамият | 15:23 / 03.12.2021
1589
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Lacetti бошқарувни йўқотиб бетон тўсиққа урилди. Йўловчи бошидан жароҳат олиб комага тушди

Фото: Kun.uz

Жиззах вилояти Пахтакор туманида Lacetti бошқарувни йўқотиб бетон тўсиққа урилган. Оқибатда машина ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 4Р-32 Янгиер-Чимқўрғон автомобил йўлининг Пахтакор тумани Пахтакор қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 70-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Пахтакор тумани Сувонобод маҳалласида яшовчи Х.Х. бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бошнинг энса соҳаси йиртилиши жароҳатларини олган.

Шунингдек, мазкур Lacetti’да йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг қўшниси М.К. бош мия ёпиқ жароҳати ва кома ҳолати ташхислари билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Пахтакор тумани ИИБ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатган.

Мавзуга оид