Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ “омикрон” штамми билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тўғрисида маълумот йўқлигини айтди
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, янги штаммга оид аниқ маълумотлар бир неча ҳафтадан кейин пайдо бўлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “омикрон” штамми билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тўғрисида ҳозирча маълумотга эга эмас, деди ЖССТ вакили Кристиан Линдмайер.
“Мен ҳозирча “омикрон” штамми билан боғлиқ ўлим ҳолатлари тўғрисидаги қайдларни кўрмадим. Аммо барча маълумотларни йиғяпмиз ва улар кўпаяди, чунки кўплаб мамлакатлар буни кузатиб бормоқда. Касаллик юқтиришлар сони кўпайса, маълумот кўпаяди, аммо умид қиламанки, ўлимлар бўлмайди”, — деди у.
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, янги штаммга оид аниқ маълумотлар бир неча ҳафтадан кейин пайдо бўлади.
Ҳозирча дастлабки тадқиқотлар “омикрон” коронавируснинг барча вариантларига нисбатан юқумлироқ эканлигини кўрсатяпти.
Аввалроқ Австралия бош шифокори Пол Келли “омикрон” штаммини юқтирган беморларда оғир ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026