13:45 / 02.12.2021
4254
Австралия бош шифокори «омикрон» штамми билан боғлиқ оғир ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, қатор мамлакатларда кузатилган қарийб 300 ҳолат ичида симптомлар анча енгил ёки умуман йўқ.

Фото: The New York Times

Австралиялик шифокорлар ҳозирда «омикрон» штаммини юқтирган беморларда оғир ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg мамлакат бош шифокори Пол Келлига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, янги штаммни вируснинг бошқа турларига нисбатан хавфлироқ деб ҳисобламаслик керак.

«Дунёнинг қатор мамлакатларида кузатилган қарийб 300 ҳолат ичида симптомлар анча енгил ёки умуман йўқ», — деди Келли.

У «омикрон» билан боғлиқ барча ҳолатлар жуда енгил ўтаётганига эътибор қаратди. Штаммни юқтирганларда симптомлар йўқ, деди у.

Аммо «омикрон» хавфлилиги борасида далилларнинг йўқлиги унинг безарар эканлигини англатмайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 24 ноябрь куни ЖАРда қайд этилган коронавируснинг янги варианти «омикрон» билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори деб баҳолаган.

Top