Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нур-Султонда Алишер Навоий ҳайкали барпо этилади
Қозоғистон президенти ҳайкал Ўзбекистон тарафи билан бамаслаҳат бунёд этилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Оқўрда қароргоҳидаги учрашувлар охирида матбуот анжумани ўтказди.
Дастлаб сўз олган Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида янги лойиҳа амалга оширилишини билдирди.
«Буюк мутафаккир, нафақат ўзбекларда, балки бутун дунёда улуғланувчи шоир Алишер Навоий шарафига Астана (Нур-Султон) шаҳрида ҳайкал барпо этиш ниятидамиз.
Биз бу масалада ҳамкасбим Шавкат Миромонович билан батафсил гаплашиб олдик, ҳайкал Ўзбекистон томони билан маслаҳатлашган ҳолда бунёд этилади.
Жой танлаш ва лойиҳани тасдиқлаш бўйича ишларни қисқа муддатда якунлаш бўйича топшириқ бердик. Ўйлайманки, бу режамиз қардош халқлар орасида яқинликни янада мустаҳкамлайди», дея Қозоғистон президентининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026