Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўра Боболов икки туман ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосарларига интизомий жазо қўллади
Тўра Боболов икки туман ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосарларига интизомий жазо қўллаган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилган. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, секторлар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.
Йиғилишда 2021 йилда турли давлат дастурининг ижроси ҳамда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилган.
Кун тартибидаги масалалар муҳокамаси чоғида берилган топшириқлар бажарилишига масъулиятсизлик билан ёндашгани, Ijro.gov.uz электрон тизимига етарли асосга эга бўлмаган маълумотларни киритиш ҳолатлари кузатилгани ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудири ва туман ҳокимларига турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланган.
Жумладан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров ҳамда котибият мудири Фаррух Мирзаевга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси, вилоят ҳокими ўринбосари Алишер Хидировга ўртача ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида, Қизириқ тумани ҳокими Илҳом Юсупов ҳамда Термиз тумани ҳокими Шуҳратжон Ўриновга ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги барча вилоят, туман ва шаҳарлардаги ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЕМСК, КПИ) асосида баҳолаб чиққанди. Унга кўра, 2021 йилнинг 2-чораги рейтингида республикадаги энг қолоқ 10та туман (шаҳар) ҳокимларининг 7таси Сурхондарёга тўғри келган.
Мавзуга оид
13:52 / 03.05.2025
“Руҳий босим ўтказган” — Самарқандда ўқувчиларни қаттиқ койиган ўқитувчи интизомий жазо олди
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
18:07 / 26.08.2023
Навоийда 4 та ҳудуд ҳокими интизомий жазога тортилди
16:48 / 01.08.2023