Самарқанд вилояти Булунғур тумани 37-мактабнинг ўқитувчиси ўқувчилар билан қўпол муносабатда бўлгани айтилган хабарлар юзасидан Самарқанд мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, мазкур ўқитувчи мактабдаги 2-“а” синфига раҳбарлик қилади. Ўқитувчи 3-соат – ўқиш фани дарс машғулотлари тугагандан сўнг, 5 дақиқалик танаффус вақтида 2-“а” синф ўқувчиларининг бошқа синф ўқувчилари ўртасида келишмовчилигига гувоҳ бўлган. Уларни тартибга чақириш мақсадида 4-соатда ота-онасини чақиришини айтиб руҳий босим ўтказган.

Расмийларга кўра, ўқитувчининг дарс жараёнидаги ҳолати педагог одобига тўғри келмайди, шу сабаб унга нисбатан интизомий жазо чораси, ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланиши белгиланган.