ФИФА «Насаф»га трансфер тақиқи қўйди
2022 йилги мавсум олдидан таркибини кучайтириши кутилаётган Қаршининг «Насаф» клубига трансфер тақиқи қўйилди. Бу ҳақда ПФЛ хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси «Насаф» футбол клуби ва франциялик футболчи Абделае Диаките ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унда кўрсатилишича, «Насаф» футболчи билан тузилган шартнома шартларини бажармаган.
Шу сабабли футболчи ФИФАга мурожаат қилган ва якунда ФИФА «Насаф» футбол клуби зиммасига белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаши лозим экани, агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берган.
«Бугун, 9 декабрь куни ФИФА 45 кунлик муддат якунига етганини инобатга олиб, «Насаф»га трансфер тақиқи қўйди. Энди клуб қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш учун, мазкур низоли вазиятни ҳал этиши лозим бўлади», - дейилади ПФЛ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Насаф» Ўзбекистон кубоги финалида ғолиб бўлгач, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 2022 йилги ОЧЛ баҳслари олдидан жамоанинг бюджети оширилиши ва клуб трансферларга қўл уриши ҳақида айтганди.
Маълумот учун, франциялик футболчи Абделае Диаките 2020 йилнинг 7 февраль куни «Насаф»нинг Туркиядаги йиғинида иштирок этиб, Қарши клуби билан шартнома имзолаган. Бироқ клуб кўп ўтмай 31 ёшли марказий ҳимоячи билан келишувни бекор қилган ва Диаките расмий ўйинда майдонга тушмай, жамоани тарк этганди.
Мавзуга оид
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024
ФИФА 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди
17:54 / 01.11.2024
«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди
00:00 / 24.10.2024