11:51 / 10.12.2021
7898

Ўзбекистонда илк маротаба Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган WFME халқаро аккредитациясидан ўтди

Бугунги кунда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан (WFME президенти Дэвид Гордоннинг тавсияси, экспертлар хулосаси ва талаблари асосида) халқаро аккредитациядан ўтди.

Фото: Тошкент давлат стоматология институти

Қўлга киритилган халқаро аккредитация билан эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битирувчиларининг дипломи жаҳон миқёсида тан олинади.

Аккредитацион кенгашнинг хулосасига мувофиқ Тошкент давлат стоматология институти бакалавриат ва магистратура йўналишлари  аккредитациядан ўтди.

Тошкент давлат стоматология институти халқаро аккредитацияси – Ўзбекистондаги таълим дастурларининг халқаро сифат стандартларига мослигини баҳолаш жараёни бўлиб, Олий таълим сифати кафолати Европа ассоциацияси (ENQA) аъзоси ва Сифат кафолати агентликлари Европа реестрида (EQAR) мавжуд мустақил хорижий агентлик томонидан ўтказилди.

Фото: Тошкент давлат стоматология институти

Тошкент давлат стоматология институти томонидан халқаро аккредитациянинг қўлга киритилиши, институт жамоаси учун халқаро таълим майдонида имкониятларни кенгайтиради. Хусусан, таълим дастурларининг дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши, хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим жараёнлари ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, битирувчилар компетентлигини ошириш.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент давлат стоматология институти дунёдаги 20 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг 100 дан ортиқ етакчи хорижий ОТМ ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Республика олий таълим муассасалари орасида Европа иттифоқида ўз филиалига, халқаро сифат менежменти ISO 9001:20.15 сертификатига ҳамда Финландиянинг JAMK университети билан ҳамкорликдаги «Тиббиёт ва инновациялар» илмий-амалий журналига эга.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати Ⓣ

Top