“Олий даражадаги эришилган келишувларга мувофиқ, 2021 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи (инаугурацион) мажлиси бўлиб ўтади”, дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси делегациясига ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади. 

“Америка томонидан АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги делегация иштирок этиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.