Ўзбекистон | 08:18 / 13.12.2021
1927
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда мурожаатлар билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 91 масъул ходим жазоланди

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунининг талабларини қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлган 91 нафар ҳокимлик масъулига амалдаги қонунлар доирасида таъсир чоралари кўрилган.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати муҳокама қилинди.

Қайд қилинишича, 2021 йил январь-ноябрь ойларида вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликларига Президентнинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 8251 та мурожаатнинг 4473 таси қаноатлантирилган, 3290 таси бўйича тушунтириш берилган, 15 таси рад этилган, 40 таси кўрмасдан қолдирилган, 397 таси кўриб чиқиш жараёнида бўлган.

1153 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати бузилган, шундан Урганч шаҳар ҳокимлигида 447 та, Урганч тумани ҳокимлигида 262 та, Хива шаҳар ҳокимлигида 114 та, Гурлан тумани ҳокимлигида 91 та, Хонқа тумани  ҳокимлигида 69 та, Хива тумани  ҳокимлигида 60 та, Қўшкўпир тумани ҳокимлигида 31 та, Ҳазорасп тумани  ҳокимлигида 29 та, Шовот ва Тупроққалъа туманлари ҳокимлигида 14 тадан, Янгиариқ тумани ҳокимлигида 9 та, Боғот тумани ҳокимлигида 7 та ва Янгибозор туманларида 6 тадан мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати бузилишига йўл қўйилган.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунининг талабларини қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлган 91 нафар ҳокимлик масъул ходимига амалдаги қонун доирасида таъсир чораси кўрилган. Жумладан — 14 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, жаримага тортилган. 71 нафарига ҳайфсан эълон қилинган. 6 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мавзуга оид