Термиз орқали Афғонистонга БМТнинг инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
Термиз шаҳри орқали Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 15 декабр куни БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг гуманитар юки ортилган иккита махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилган.
Инсонпарварлик ёрдами БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Сурхондарё вилоятидаги "Termez Cargo Centre"да ташкил этилган гуманитар марказидан юкланиб, қўшни давлатга юборилган.
Ушбу марказ Ўзбекистон – Афғонистон чегарасидан икки километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерда юкларни сақлаш ва қўшни мамлакатга жўнатиш учун етарли шароит яратилган.
Афғонистонга юборилган дастлабки қирқ тоннага яқин гуманитар юк ошхона анжомлари, пластмасса қоплама ва бошқа зарур ҳаётий нарсалардан иборат.
Қайд этилишича, гуманитар ёрдам юклари жорий йил октябрь-ноябрь ойларида ҳаво ва қуруқлик орқали Термизга етказилиб, "Termez Cargo Centre" терминалида сақланган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
17:39 / 07.11.2024