Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистонга 400 млн долларлик молиялаштириш тақдим этишни маъқуллади
Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши тараққиёт сиёсати операциялари доирасида Ўзбекистонга 400 миллион долларлик молиялаштириш тақдим этишни маъқуллади. Бу ҳақда банк ваколатхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, молиялаштириш мақсади давлат томонидан мамлакатнинг инклюзив ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга ёрдам берадиган муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширилишида ёрдам беришдир.
Ушбу операциялар доирасида Ўзбекистонга 30 йилдан ортиқ муддатга паст фоизли 250 миллион долларлик имтиёзли кредит, шунингдек, қайтариш муддати 12 йилдан ортиқ бўлган 150 миллион доллари миқдоридаги кредит бозор фоиз ставкасида тақдим этилади.
Ушбу операция доирасида Ўзбекистонга кўрсатилаётган молиявий ва техник ёрдам ҳукуматга қатор муҳим ислоҳотларни амалга ошириш имконини беради.
Уларга қуйидагилар киради: буғдой бозорини янада либераллаштириш, давлат корхоналари бошқарувини такомиллаштириш, давлат харажатлари ва қарзлари устидан ҳисобдорлик ва назоратни кучайтириш, меҳнат бозорида гендер асосида камситишга қарши курашиш, кам таъминланган шахсларнинг нафақа билан таъминланганлигини ошириш, шунингдек, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш.
Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги дастурини ишлаб чиқиш доирасида ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Унда 2022-2026 йилларда Жаҳон банки гуруҳи томонидан Ўзбекистонга кўрсатиладиган молиявий ва техник ёрдамнинг асосий йўналишлари белгилаб берилади. Янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш 2022 йил ўрталарида якунланиши кутилмоқда. У ҳукумат келгуси беш йил давомида амалга оширишни режалаштираётган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги миллий стратегияси билан чамбарчас боғлиқ бўлади.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
Терроризмни молиялаштирган 8 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026