Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ раҳбари оммавий байрамларни бекор қилишга чақирди
Гебрейесуснинг айтишича, тахминларга кўра, COVID-19 пандемияси 2022 йилда тугайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавируснинг “омикрон” штаммидан ҳимояланиш учун одамларни янги йил байрамлари режасидан воз кечишга чақирди.
ЖССТ раҳбари оммавий янги йил тадбирларини қолдиришга чақираркан, буни оғир, лекин зарур қарор деб айтди.
«Ҳаётни йўқотгандан кўра байрамни бекор қилган яхши. Барчамиз вақтимизни дўстлар ва оиламиз билан ўтказишни хоҳлаймиз. Барчамиз одатий ҳаётга қайтишни истаймиз», — деди Гебрейесус.
Унинг айтишича, тахминларга кўра, COVID-19 пандемияси 2022 йилда тугайди. Сайёра аҳлининг 70 фоизи келаси йил ўрталаригача эмланган ҳолдагина бунинг имкони бўлади.
Аввалроқ ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович “омикрон” “тирик вакцина” бўлиши ва COVID-19 пандемиясини енгишга имкон бериши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026
ЖССТ ҳантавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
18:37 / 29.06.2026