1000 кишилик палов. FOODCITY тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: Food City
Тошкент вилоятида Foodcity марказининг яқин кунларда фойдаланишга топширилиши ва ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

60 гектар майдонда барпо қилинган янги бозор Ўзбекистондаги илк қишлоқ хўжалиги кластери ва замон талабларига жавоб берадиган савдо майдончаси бўлади.

Савдо комплекси ўз маҳсулотларини олиб келадиган деҳқон ва тадбиркорлар учун қулай ҳудудда жойлашган.
Юк ва енгил автомобиллар бир-бирига халақит қилмасдан бозор ҳудудига бемалол кириб-чиқиши учун 12 қаторли кириш-чиқиш йўлаклари барпо қилинган. 24/7 тартибида ишлайдиган бозорда 16 000 м2 майдонли 5та кросс-док бокслари, 6000 м2 қуруқ омбор, 7000 м2 совиткичли омбор бор. Бизнес маркази, 20 000 м2 ёпиқ бозор ҳамда фуд-корт харидорлар ва тадбиркорлар хизматига шай.

Тадбиркорлар билан 2500 савдо растаси ва павильонларини ижарага бериш бўйича шартномалар тузилмоқда. FOODCITY маъмуриятининг билдиришича, деҳқон бозоридаги раста ва савдо павильонлар бошланғич даврда 2-3 ой муддатга текинга ижарага берилади.
Тақдимот муносабати билан сўзга чиққан Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзиёев ушбу бозор фойдаланишга топширилиши билан асл деҳқонлар етиштирган маҳсулотини бехавотир сотиб, уйига қайтишига шарт-шароит барпо этилишига ишонч билдирди.

Дорихоналар, банкоматлар, кимёвий тозалаш хизмати, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, сартарошхоналар, авиа ва темир йўл чиптаси кассалари, 250 ўринли замонавий меҳмонхона, 4 қаватли бизнес маркази савдо мажмуасидаги муҳим қулайликлардан ҳисобланади.
Ҳа айтганча, шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари учун транспорт қулайлиги ҳам четда қолмаган. Махсус барпо этилган автошоҳбекатга 36та йўналишда қатновчи автобуслар хизмати йўлга қўйилади. Йўналишли таксилар учун алоҳида тўхташ бекати ташкил этиш имконияти ҳам мавжуд.
Тақдимот муносабати билан амру-маъруф қилиниб, Қуръон оятлари тиловат қилинди. Эҳсон дастурхони ёзилиб, хайрли дуога қўл очилди.
Батафсил маълумот: t.me/foodcityuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

09:00 / 29.08.2022
Янги Қўйлиқ деҳқон бозори — FOOD CITY'да озиқ-овқат ярмаркаси бўлиб ўтади

14:44 / 14.12.2021
«Қўйлиқ» маъмурияти бозор кўчиши бўйича расмий топшириқ бўлмаганини айтди

12:00 / 17.06.2021