Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 19 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 15 декабрда маъқулланган. Ҳужжатга асосан 20 август мамлакатда Тадбиркорлар куни деб эълон қилинди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилганди.

Маълум қилинишича, ушбу қонун президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган топшириғи ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2021 йилдан кучга кирди.