Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги маҳаллада 88 гектар ер бўш ётгани аниқланди. Зойир Мирзаев бу ер фуқаролардан олиб қўйилишини айтди
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаев депутатлар ва халққа мурожаатида аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш даражаси сустлиги ҳақида гапириб, битта маҳаллада фуқаролар томонидан олиб қўйилган, лекин ҳеч нарса қурилмаган 88 гектар ер аниқлангани, у давлат захирасига қайтариб олинишини таъкидлади.
“Вилоятда 31 мингта хонадонга тегишли 775 гектар аҳоли томорқасидан самарали фойдаланилмаган. Ҳисоб-китоблар вилоят бўйича битта хонадонга тўғри келадиган ўртача ер майдони 5–6 сотихни ташкил этишини кўрсатди. Бу кўрсаткич Оҳангарон туманида ўртача 10–12 сотих, Бўка туманида ўртача 8–10 сотих, Қуйи Чирчиқ туманида ўртача 9–11 сотихни ташкил қилади. Бироқ бу майдонлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмаган, томорқадан даромад олиш паст даражада. Битта хонадонга 10–12 сотих ер тўғри келиши – катта кўрсаткич.
Бир марта Бўкада 17 сотихдан 50 сотихгача томорқаси бор одамлар билан ўзим гаплашдим. Лекин битта дарахт экмаганлар бор. Пискентдаги Файзиобод маҳалласида ярим гектар томорқаси бор фуқароларни кўрдим. Мевали дарахт экинг десам, янаги йили картошка экаман дейди. Томорқа четига икки қатор дарахт экиб қўйилса кимга зарар қилади?
Битта маҳаллада фуқаролар томонидан олиб қўйилиб, лекин ҳеч нарса экилмаган ёки қурилмаган 88 гектар ер борлиги аниқланди. Энди уни қайтариб олиб, аукционга қўйиб сотамиз. Ёки фермер хўжалиги қилиб, аҳолига 10 сотихгача тақсимлаб бўлиб берамиз. Майли, бир вақтлар шу ерни сотиб олганлар ҳам аукционда қатнашсин, параметрлари тўғри келса ютиб олсин, бунга қаршилигимиз йўқ. Лекин шунча ер бўш ётишига рухсат бермаймиз”, таъкидлади Зойир Мирзаев.
Вилоят ҳокими ўз мурожаатида аҳолини қийнаётган асосий муаммолар – электр, газ ва ичимлик сув таъминотидаги камчиликларга ҳам тўхталди.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026