07:47 / 29.12.2021
5420

Электрон ҳукумат марказига янги директор тайинланди

Фото:egov.uz

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига Aзиз Муҳиддинов директор этиб тайинланди.

Aзиз Муҳиддинов 1985 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация технологиялари университетини тамомлаган.

У ўз фаолиятини 2008 – 2012 йилларда «Ўзбектелеком» AКда мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган. 2012 – 2017 йилларда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

2017-2018 йилларда «UZINFOCOM» ДУК директорининг биринчи ўринбосари, директор вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият юритган. 

Aзиз Муҳиддинов 2018 йилдан шу кунга қадар «UNICON.UZ» ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Top