Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, унга Халқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ва педагог ходимларни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, мактабдан ва синфдан ташқари оммавий спорт ҳамда соғломлаштириш ишларини ташкиллаштириш, болалар ва ўқувчи ёшлар, халқ таълими тизими ходимларини жисмоний тарбия, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва спорт турлари бўйича мусобақалар, жисмоний оммавий тадбирлар ўтказиш орқали уларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш вазифалари юклатилиб, ушбу вазифаларни амалга ошириши учун давлат бюджетидан молиявий кўмак бериш белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг халқ таълими тизимидаги ўрни

Бахтиёр Ҳидоятов, илмий бўлим мудири

– Мамлакатимизнинг мустақилликка эришган илк кунидан, давлатимиз раҳбарлари ўз олдиларига аҳолини соғломлаштириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт орқали ҳаракатланишга ўргатиш ва ҳаётга бўлган қизиқишларини оширишни энг долзарб вазифалардан бири этиб белгилаб олдилар.

Бунинг учун энг аввало аҳолининг ёш ва кўп сонли қатлами, яъни умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда оммавий спорт тадбирлари, спорт мусобақаларини ташкиллаштириш учун аниқ режалар белгиланди.

Шу ўринда давлат вазифаларига яқин кўмакчилар сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларига кенг имкониятлар яратилиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлашга келмоқда.

Фото: “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, унга Халқ таълими тизимидаги ўқувчи ёшлар ва педагог ходимларни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, мактабдан ва синфдан ташқари оммавий спорт ҳамда соғломлаштириш ишларини ташкиллаштириш, болалар ва ўқувчи ёшлар, халқ таълими тизими ходимларини жисмоний тарбия, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва спорт турлари бўйича мусобақалар, жисмоний оммавий тадбирлар ўтказиш орқали уларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш вазифалари юклатилиб, ушбу вазифаларни амалга ошириши учун давлат бюджетидан молиявий кўмак бериш белгилаб қўйилди.