2022 йил 1 январдан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик Беларусдан Қозоғистонга ўтди. 

Қозоғистон охирги марта 2015 йилда МДҲ органларига раислик қилганди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва ўстиришни МДҲ мамлакатлари олдида турган асосий вазифа деб атади.

У шунингдек, умумий аграр бозорини шакллантиришни долзарб деб ҳисобламоқда. Тўқаевнинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш барча учун манфаатли бўлади.

2022 йил майда Нур-Султонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари, октябрда эса МДҲ мамлакатлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.

МДҲни тузиш тўғрисидаги декларация 1991 йил декабрда Олмаотада имзоланган.