Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга гуруч импорти 17 минг тоннага ошди
Ўзбекистонга гуруч импорти 17,7 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 28 минг тонна гуруч импорт қилган.
Гуруч импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 17,7 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 27,5 минг тонна.
Шунингдек, қолган давлатлар қуйидагича кўриниш олди:
- Покистон – 248,2 тонна;
- Хитой – 60 тонна;
- Россия – 18,2 тонна.
Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,9 минг тонна гуруч импорт қилган.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
10:49 / 30.06.2026