Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норозилик намойишлари фонида Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига ҳарбий-транспорт самолётлари етиб келди – ОАВ
Хабар қилинишича, Манғистау областида газ нархи ошишига қарши норозилик намойиши иштирокчилари сони кўпаймоқда, Ақтау шаҳрига миллий гвардия ҳарбийлари ташланган, шаҳар ҳокимлиги “бундай маълумотга эга эмас”лигини билдирган.
Фото: Tengrinews.kz.
Қозоғистоннинг Манғистау области маъмурий маркази Ақтау шаҳри аэропортига иккита ҳарбий-транспорт самолётлари етиб келди, деб хабар берди КазТАГ.
Агентликнинг хабарига кўра, газ нархи ошиши сабабли Манғистау областида норозилик намойиши иштирокчилари сони кўпаймоқда, Ақтау шаҳрига миллий гвардия ҳарбийлари ташланган. Аммо шаҳар ҳокимлиги “бундай маълумотга эга эмас”лигини билдирган.
Областдаги айрим ишчилар иш ташлаш билан таҳдид қилган.
Аввалроқ 2 январ куни Жанаўзан шаҳри аҳолиси газ нархи кўтарилганидан норозилик билдиргани ва ҳукуматдан нархни икки бараварга камайтиришни талаб қилгани тўғрисида хабар берилганди.
3 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев республика ҳукуматига “Жанаўзандаги вазиятни зудлик билан кўриб чиқиш” бўйича топшириқ берганини маълум қилган.
Ўз навбатида, вазирлар маҳкамаси Манғистау областидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилганини ва газ нархини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини билдирган.
Мавзуга оид
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
20:39 / 01.12.2025
Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
17:36 / 01.12.2025