Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бензин импортини оширди
Бензин импорти 112 млн литрга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 115,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 308,4 млн литр автомобил бензини импорт қилинган.
Қайд этилишича, автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112 млн литрга ошган.
Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
- Россия – 145,3 млн литр;
- Туркманистон – 141,2 млн литр;
- Қозоғистон – 16 млн литр;
- Ироқ – 3,6 млн литр;
- Эрон – 1,8 млн литр.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 1 млн тоннадан зиёд автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026