Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум бўлди
Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп экани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотида айтилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 289 тани, шундан қўшма корхоналар 5 988 та ва хорижий корхоналар 7 301 тани ташкил этмоқда.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сонида саноат етакчилик қилмоқда – 4 076 та корхона.
Кейинги ўринлардан савдо соҳасидаги корхоналар (3 782 та) ва қурилиш бўйича корхоналар жой олди (1 100 та).
Шунингдек, бу кўрсаткич қолган соҳалар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 718 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 550 та;
- ахборот ва алоқа – 400 та;
- ташиш ва сақлаш – 354 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 210 та.
Мавзуга оид
17:36 / 31.01.2026
Ўзбекистонда туғилишлар кетма кет иккинчи йил қисқарди. Сабаб нима?
13:40 / 31.01.2026
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
10:21 / 31.01.2026
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш бозори қарийб 20 трлн сўмни ташкил этди
16:01 / 30.01.2026