Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ўзаро жанжал пайтида қўшнисини пичоқлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 6 январ куни соат 19:30 ларда Олтинсой тумани Яккатут маҳалласида яшовчи, Ж.Жобир қўшниси С.Жамшид билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида Ж.Жобир қўлидаги ошхона пичоғи билан С.Жамшиднинг чап биқин соҳасига бир марта уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда С.Жамшид оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, 2022 йил 7 январ куни Ж.Жобирга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарёда ўғлига пичоқ билан жароҳат етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди















