Интерпол раҳбари қийноқлар қўллашда айбланди
Генерал Аҳмад Носир ар-Раисий устидан Франция миллий антитерроризм прокуратурасига (PNAT) шикоят берилган.
Интерполнинг янги президенти - генерал Аҳмад Носир ар-Раисий Бирлашган Араб Амирликларидаги маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўллаш ва уларга ноинсоний муносабатда бўлишда айбланди, деб ёзади ABC News.
Хабар қилинишича, унинг устидан Франция миллий антитерроризм прокуратурасига (PNAT) шикоят берилган. Жабрланувчилардан бири Аҳмад Мансур “Форс кўрфази мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича марказ” (GCHR) ноҳукумат ташкилоти орқали ар-Раисийга қарши даъво киритган.
Маълумот берилишича, Интерпол раҳбари Франциянинг Лион шаҳрида туради (бу ерда Интерпол бош қароргоҳи жойлашган), бу эса Францияда суд жараёнини бошлаш учун етарли ҳисобланади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрига кўра, Франция ҳукумати зудлик билан тергов ишларини бошлаши керак.
ABC News нашрининг эслатишича, GCHR илгари ар-Раисийга нисбатан шикоят берган, аммо шикоят рад этилган: ўша пайтда ар-Раисий Франция ҳудудида истиқомат қилмаган.
Мавзуга оид
18:07 / 02.08.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди
19:02 / 19.01.2024
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди
10:49 / 30.08.2023
Интерпол томонидан қидирувга берилган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
17:12 / 05.06.2023