Тошкентда пневматик қуролдан машинага ўқ узган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқларда йўл ўртасида бир фуқаро “ВАЗ-2199” русумли транспорт воситасига қарата ўқ узгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 январь куни соат тахминан 11:35 ларда 1990 йилда туғилган З.С. (“Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси) Мирзо Улуғбек тумани Феруза даҳаси, Мирзо Улуғбек кўчасида йўлнинг қатнов қисмида таниши, 1985 йилда туғилган Г.А.ни кўриб қолган.
Билдирилишича, у билан олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлганлиги сабабли З.С. Г.А. билан ўзаро гап талашиб, унинг бошқарувидаги “ВАЗ-21099” русумли автомобилнинг ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобилга бир маротаба ўқ узган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган шахсга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024