2009 йилда “Навоий ИЭС” АЖ атрофида 150 гектардан ортиқ ер майдонига иссиқхоналар қурилган. Ўтган йиллар давомида бу иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нафақат ички бозорларга етказиб берилди, балки чет давлатларга ҳам экспорт қилинди. Аммо кейинги йилларда ҳудуддаги тадбиркорларнинг иши орқага кета бошлади, даромади камайди, кўплари эса бу фаолиятини тўхтатди. Ҳатто айримлари банкротлик ҳолатига тушиб қолди, қарзга ботди.

Бунинг сабабларидан бири сифатида 2018 йилда “Иссиқлик таъминоти” номли МЧЖ ташкил этилиб, тадбиркорлар ва “Навоий ИЭС” АЖ ўртасига тушгани айтилмоқда.

Ҳудуддаги 60га яқин тадбиркор қарийб 150 гектар иссиқхона учун иссиқлик энергиясини “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ орқали олишга мажбур. МЧЖ эса “Навоий ИЭС” АЖдан харид қилган иссиқлик энергиясини уларга ўзи истагандек устама нарх қўйиб сотмоқда. МЧЖ 1 Гкал иссиқлик энергияси учун белгилаган сумма давлат томонидан белгиланган миқдордан анчагина кўп.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2021 йил 31 июлдаги 7-сонли баённомасига кўра, “Навоий ИЭС” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 1 Гкал иссиқлик энергиясининг нархи 166 100 сўм қилиб белгиланган. “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ эса 1 Гкал иссиқлик энергиясини иссиқхоначиларга 215 930 сўмдан сотмоқда.

“Навоий ИЭС” АЖ билан тўғридан тўғри шартнома қилишдан маҳрум этилган тадбиркорлар бунинг оқибатида 1 Гкал иссиқлик энергиясига 49 830 сўм ортиқча маблағ сарфлаяпти.

Масалан, “Меҳриддин Азиз Сардор” МЧЖнинг 2,5 гектар иссиқхонаси бор. МЧЖ раҳбари Муҳиддин Абдуллаевнинг маълум қилишича, 2020-2021 йилги мавсумда у “Иссиқлик таъминоти” МЧЖга 1 Гкал иссиқлик энергияси учун 191 550 сўмдан жами 165 миллион сўм тўлаган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 29 июлдаги 5-сонли баённомасига кўра, ўша мавсумда “Навоий ИЭС” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 1 Гкал иссиқлик энергиясининг нархи 153 240 сўм қилиб белгиланган. Бу тадбиркор бир мавсумда ўртача