Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси солиқ маъмурчилигидаги янгиликлар бўйича эътирозлардан сўнг бу борада қатор енгилликлар берилиши юзасидан қўшма ахборот тарқатди.

I. Янги автоматлаштирилган ахборот тизимларини қўллаш бўйича

1. “E-aktiv” дастурий маҳсулоти

а) Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш 2022 йилда босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда, 2022 йил 1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).

Дастурни тажрибадаги 4 тоифа товарлар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади.

Бунда, дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.

б) 2022 йил якунига қадар солиқ тўловчиларнинг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда товар ва хизматларнинг каталогини тўлиқ шакллантириш, содда ҳамда фойдаланиш учун қулай шаклда уларнинг базавий шартли бирликларини аниқлаш мақсадида тармоқлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

“E-aktiv” дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатгани учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

2. ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича

а) Аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонлари (ҳолатлари) қўлланиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

– раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТ да тасдиқланмагани