Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда экорейд бошланди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида экологик рейдга старт берилди. Бу ҳақда қўмита расмий саҳифаларида маълум қилинди. 28 январь тонгида қўмита раиси Нарзулла Обломуродов қўмита ва Экопатрул инспекторларга ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича кўрсатмалар берди.
Фото: Экология қўмитаси
Экологик рейдлар жараёнида "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида" ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилди.
Давлат экология қўмитаси барча оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар, влогерлар, экофаоллар ва кенг жамоатчилик вакилларини экологик рейдлар мобайнида ҳамкорлик қилиш учун чорламоқда.

Экологик рейдлар 28-30 январь кунлари, яъни 3 кун давом этиши режаланган.
Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026