Ҳинд океанининг жануби-ғарбида юзага келган «Ана» тропик шторми 22 январ куни Африканинг шарқий қирғоқларига етиб борди. Кучли шамол ва сув тошқинлари Мадагаскар, Мозамбик ва Малавидаги минглаб уйларни вайрон қилган, камида 86 киши ҳалок бўлган, юз минглаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган — улар электрсиз бошпаналарда жон сақлашмоқда. Метеохизматлар яқин кунларда Ҳинд океанида яна бир шторм пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Анкасина тумани, Антананариву, Мадагаскар. 2022 йил 28 январь. Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA

«Ана» шторми оқибатида Мадагаскарда камида 48 киши ҳалок бўлган. Яна 110 минг киши сув тошқинлари туфайли яшаш манзилларини тарк этишига тўғри келган. Фотода — сув остида қолган Анкасина туманида яшовчилар орол давлат пойтахти  — Антананаривуга қўлда ясалган қайиқларда етиб олишга уринмоқда. 2022 йил 28 январь.

Rijasolo / AFP / Scanpix / LETA

Мадагаскар пойтахти Антананаривудаги сув тошқини. Шаҳар денгиз сатҳидан 1240-1470 метр баландликдаги Юқори платода жойлашган. 2022 йил 23 январь.

DronesMg / Reuters / Scanpix / LETA 

Малавида «Ана» пўртанаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Ҳукумат фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган. Мамлакатнинг катта қисми ҳамон электр таъминотисиз қолган. Қутқарувчилар дарёлар ўзандан чиққани, йўллар ювилиб кетгани ва кўприклар қулагани туфайли кўплаб қишлоқларга етиб бора олишмаяпти. 2022 йил 27 ва 28 январь кунлари.