Ermak бренди ўзининг 30 йиллигини муносиб ва ўзгача нишонлаш мақсадида янги ва эксклюзив маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бугун табиий маҳсулотларга бўлган талаб бевосита саломатлик гарови сифатида тан олинган. Шуни ҳисобга олган ҳолда Ermak бренди асосчилари оиланинг барча аъзолари учун манзур бўладиган, дармондориларга бой, шакарсиз ва табиий мевалардан тайёрланган шинни ва қандолат пастаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Фото: Ermak 

To’tiyo – иммунитет устуни

Ковид пандемияси даври ҳар қандай вирусни енгишда кучли иммунитет билан курашиш лозимлигини исботлади. Компания маҳсулотлари орасидан жой олган ушбу табиий, шакарсиз, витамин ва минералларга бой неъматлар эса инсон иммунитетини барқарор сақлаб туриши билан фойдадан холи эмас. Ermak – ўз мижозлари саломатлиги ва хурсандчилиги учун ҳар доим тайёр. Бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда компания ўзида юқори иммунитет ҳосил қилувчи янгича маза устида иш олиб борди ва бунга эришди. Янги To’tiyo пастаси шундай сифатга эга.

Организм учун ниҳоятда зарур бўлган маҳсулотлардан олинадиган To’tiyo пастаси таркибида кунжут, долчин, қора узум, ёнғоқлар бирлаштирилган. Кўз нурини сақлашда, мия фаолиятини ривожлантиришда, ақлий салоҳиятни яхшилашда, юрак хасталикларини енгишда ва иммунитетни кўтаришда бу неъматларнинг нақадар муҳимлиги бу  қандолат пастасини татиб кўриш учун керакли сабабдир. Мукаммал витаминлар тўплами бўлган To’tiyo қандолат пастаси ёш-у қари учун бирдай зарур егуликка айланиши шубҳасиз.

Камқонлик ва иммунитет танқислиги авж олаётган бир паллада бундай ўзбекона маҳсулотларнинг дастурхонимиздан жой олиши айни муддаодир.

Фото: Ermak 

Узум шинниси – ҳақиқий қувват манбайи

Фарзандингиз глюкозага бой, ҳақиқий қувват манбаи бўлган узум шинниси билан ҳаётини янада ширин қилишини истасангиз бу лаззатни тақдим этиш учун айни фурсат. Ишлов беришда барча витаминлар ва минералларни сақлаб қолишга эришилган бу шинни узумнинг кишмиш навидан тайёрланади. Узум шиннисининг нечоғли фойдали ва шифобахш эканлиги ҳеч кимга сир эмас.