Барча давлат органлари концерт ва театрларга билетларни харид қилиш амалиётини жорий этади

Фото: simurgtravel.com
Президент “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Барча давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқариши учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, концерт, цирк ва театрларга кириш учун билет ва абонементларни харид қилиш амалиётини жорий этади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги, хўжалик жамиятлари муассиси бўлган бошқа давлат органлари бир ой муддатда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналарининг бошқарув органлари йиғилишларида ушбу ташкилотлар буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш вазифасини бизнес-режага киритиш бўйича ташаббус билан чиқади.
Маданият вазирлиги ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ҳар ойнинг 25-санасига қадар барча даражадаги давлат бошқаруви органлари, муассасалари, корхоналари ва хўжалик жамиятларига улар жойлашган ҳудудда келгуси ойда ташкил этиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳақида маълумот бериб боради.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38 / 05.06.2025
Мавзуга оид

16:02 / 11.05.2025
АҚШда Metallica концерти кучсиз зилзилага сабаб бўлди

19:25 / 20.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев

20:29 / 06.04.2025
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

19:45 / 18.03.2025