Жўрахон Пўлатов 1934 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида таваллуд топган. У аския санъатининг забардаст вакилларидан бири эди.
Ж.Пўлатов узоқ йиллар маданият соҳасининг турли йўналишларида, хусусан, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида меҳнат қилди.
“Жўрахон Пўлатов халқона, самимий кулгига бой ҳар бир чиқиши орқали эл меҳрини қозонди. Санъатимиз ривожига катта ҳисса қўшди.
Устоз ижодкорнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади. Жўрахон Пўлатовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейди Озодбек Назарбеков.













