Бугун, 17 февраль куни ОФК ушбу турнирнинг саралаш баҳсларини ўзида қабул қиладиган мамлакатлар номини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон ўзи иштирок этадиган гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилади. Баҳслар 8, 11 ва 14 июнь кунлари ўтказилади. 

Маълумот учун, саралаш босқичига 24 февраль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон миллий жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан ўрин олган.