Самарқандда хонадонида 3,5 килограмм марихуана сақлаб келаётган шахс ушланди
Марихуана сотаётганда ушланган фуқаро хонадонида сотиш учун сақлаб келаётган 3,5 килограмм марихуанани ИИБ ходимларига ўз ихтиёри билан топширган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Каттакўрғон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, туманнинг «Қорадарё» МФЙ Сиплон қишлоғида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Иштихон тумани «Равот» МФЙда яшовчи, 1954 йилда туғилган Т.Э. 1,5 млн сўм эвазига марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётганда ушланган.
Т.Э. билан олиб борилган тушунтириш ишлари давомида, у ўз ишидан пушаймонлигини билдириб, яшаш уйида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 3,5 килограмм марихуанани ўз ихтиёри билан ички ишлар органлари ходимларига топширган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

12:02 / 11.05.2025