Тошкентда пулли «парковка»лар ташкил этиладиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

Фото: vilnius.lt
Президент “Тошкент шаҳар жамоат транспорт тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
«Тошкент шаҳри марказий кўчаларида тирбандликни, автотранспорт оқимини камайтириш, жамоат транспорти ҳаракатининг ўртача тезлигини ошириш, автомобилларнинг йўллар бўйлаб тартибсиз тўхтаб туришини тартибга солиш, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида йўл четида автомашиналарнинг пулли тўхташ жойлари тизими жорий этилади», дейилади ҳужжат матнида.
2022 йилда 10 та марказий кўчаларда давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўлбўйи пулли тўхташ жойлари ташкил этилади. Рўйхатга Фидокор, Амир Темур, Нукус, Братислава, Миробод, Глинка, Авлиёота, Т.Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Якуб Колас кўчалари киритилган.
Автотураргоҳларни яратиш бўйича барча ишлар йил охиригача якунланиши керак. Вазирлар Маҳкамасига йўл четидаги автоматлаштирилган пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилиш топширилди.
Тошкент шаҳрининг магистрал кўчалари - Келес йўли, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Буюк ипак йўли, Махтумқули, Фарғона йўли, Лутфий, Бешқайрағоч, Кўкча дарвоза ва Беруний кўчаларидаги 11 та автобус йўналишида алоҳида йўлаклар ташкил этилади. Жорий йил Аҳмад Дониш кўчасида алоҳида йўлак ишга туширилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
Жаҳон | 21:46
-
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
Жаҳон | 21:25
-
Hannover банки Германия собиқ канцлери Шрёдернинг ҳисобрақамини блоклаган — Bild
Жаҳон | 21:10
-
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
Жаҳон | 20:17
Мавзуга оид

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

18:50 / 22.05.2025