Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларга тенг бўлди
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 1,4 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 1,2 млрд доллар, хизматлар – 176,5 млн доллар.
Шунингдек, савдо айланмасида импорт ҳажми 2,1 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 1,9 млрд доллар, хизматлар – 147,1 млн доллар.
Аввалроқ, 2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 42 млрд долларга тенг бўлгани, импорт - 25,5 млрд доллар экани хабар қилинганди.