Ўзбекистон | 13:42 / 23.02.2022
5695
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент» халқаро аэропорти терминалига эстакада бўйлаб ўтиш қоидалари эълон қилинди

Йўловчилар ва кузатувчилар учун «Тошкент» халқаро аэропорти эстакадасига кириш эркин. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, таксилар, сайёҳлик автобуслари ва чет эл делегацияларининг транспорти учун эстакадада ҳаракатланишга рухсат этилади.

Эстакада бўйлаб терминалга ўтиш қоидалари қуйидагича:

эстакаданинг ўнг томондаги чизиғи сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун, чап томондаги чизиғи эса таксилар учун мўлжалланган;

таксилар учун эстакадада йўловчиларни олиш/тушириш вақти 5 дақиқадан, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқадан ошмаслиги керак;

эстакаданинг ўнг ва чап чизиқларини ажратиб турадиган сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва жарима тўланишини назарда тутадиган қоидабузарлик ҳисобланади.

Эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 та енгил автомобиль ёки туристик автобусларни ҳисобга олган ҳолда, 17 та автомобиль жойлашиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид