16:52 / 24.02.2022
22768

Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳдаги рақибларини билиб олди

2023 йилда Хитой майдонларида бўлиб ўтувчи Осиё Кубогининг якуний саралаш босқичига қуръа ташланди. 

2023 йилда Хитой майдонларида бўлиб ўтувчи Осиё кубогининг якуний саралаш босқичига қуръа ташланди. 

ОФК футбол тадбирлари бўлими бошлиғи ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов томонидан ўтказилган қуръада Ўзбекистон миллий жамоаси «C» гуруҳидан ўрин олиши маълум бўлди. 

Ушбу гуруҳда «оқ бўрилар»га Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка рақиблик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги саралашидаги учрашувлари Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Миллий жамоа ўйинлари 8, 11 ва 14 июнь саналарида ўтказилиши режалаштирилган.

Top