Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага босқиннинг биринчи кунида россиялик энг бой тадбиркорлар 39 миллиард доллар йўқотишди – Bloomberg
«Қашшоқлашган» рус миллиардерлари рўйхатини LUKOIL президенти Вагит Алекперов бошқариб турибди.

Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси биринчи кунида россиялик энг бадавлат бизнес вакилларининг бойлиги 39 миллиард долларга камайди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
«Қашшоқлашган» миллиардерлар рўйхатини LUKOIL президенти Вагит Алекперов бошқариб турибди. Унинг бойлиги бир сутка ичида қарийб 6,2 миллиард долларга камайиб, 13 миллиард долларни ташкил этган.
Bloomberg индексида энг бой россиялик сифатида қайд этилган Norilsk Nikel президенти Владимир Потанин қарийб 3 миллиард доллар йўқотган. (Унинг бойлиги 26,1 миллиард долларгача камайган). Severstal директорлар кенгаши раҳбари Алексей Мордашовнинг зарари эса 4,2 миллиард долларни ташкил қилган ва умумий бойлиги 23 миллиард долларгача камайгани қайд этилган.
Асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов 1,2 млрд доллар, Искандар Маҳмудов эса 900 млн доллар йўқотган.
Шунингдек, 2022 йил бошидан бери Алекперов ва Тимченконинг ҳар бири 10 миллиард доллар ёки умумий бойликларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотган. Бу барча россиялик миллиардерлар орасида энг катта йўқотиш ҳисобланади, дея таъкидламоқда Bloomberg.
Агентлик маълумотларига кўра, россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги 2021 йил охирида 375 миллиард долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026