Грузия нима учун Россияга қарши санкцияларга қўшилмаганига изоҳ берди
Қайд этилишича, Россияга қарши санкцияларга қўшилиш Грузиянинг қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларига катта зиён етказади.
Грузия Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшиладиган бўлса, бу мамлакатнинг миллий манфаатларига зиён етказади. Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили айтди.
Аввалроқ Гарибашвили мамлакат Россияга қарши молиявий ва иқтисодий санкцияларга қўшилмаслигини билдирганди.
"Санкциялар ҳақида гап кетаркан, минглаб вино ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар, фермерлар бу жараёнга алоқадор. Мендан нимани талаб қилишяпти? Ўз халқимга қарши санкция киритишними? Шунинг учун ортиқча ҳиссиётлар ҳеч нарса бермайди, бу бизнинг миллий манфаатларимизга зиён етказади", - деди у.
Гарибашвилининг сўзларига кўра, 2008 йилги низодан кейин Грузиянинг ўша пайтдаги президенти Михаил Саакашвили ва унинг ҳукумати Россия билан савдо муносабатларини тиклаш ҳамда Россия бозорига кириш йўлларини қидирган. Урушдан сўнг Саакашвили деярли барча стратегик объектларни Россия компанияларига сотган.
"Оқилона, миллий ва ватанпарварларча сиёсатимиз туфайли барчасига: ЕИ билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишув, визасиз режим ва Россия бозори очилишига эришдик", - деди Гарибашвили.
Унинг қайд этишича, 2013-2021 йиллар давомида Грузиядан Россияга қиймати 2 миллиард долларга тенг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, 3 миллиард долларлик бошқа маҳсулотлар экспорт қилинган. Гарибашвилининг сўзларига кўра, мамлакат туризм ортидан охирги беш йилда 3 миллиард доллар даромад топган – Россиядан Грузияга 5 миллиондан ортиқ турист келган.
Грузия бош вазирининг қўшимча қилишича, Россияда 1 миллион нафарга яқин грузинлар яшайди, улар мамлакатга йилига 500 миллион доллар жўнатишади.
Мавзуга оид
01:16
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
23:54 / 19.11.2024
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024