Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга январда импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати маълум бўлди
Озиқ-овқат импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар қиймати маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Shutterstock
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь ойида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати қуйидагича:
- буғдой – 49,1 млн доллар;
- шакарқамиш – 38,6 млн доллар;
- маргарин маҳсулотлари – 22,2 млн доллар;
- ўсимлик ёғи – 11 млн доллар;
- қорамол гўшти – 9,3 млн доллар;
- буғдой уни – 8,5 млн доллар;
- картошка – 7,8 млн доллар;
- банан – 6,3 млн доллар;
- какао ва шоколад – 5,3 млн доллар;
- чой – 4,2 млн доллар;
- парранда гўшти – 3,8 млн доллар;
- сут маҳсулотлари – 3,7 млн доллар;
- мандарин – 3,6 млн доллар;
- арпа – 2,6 млн доллар;
- маккажўхори – 2,5 млн доллар.
2022 йилнинг январь ойида 82 мамлакатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган бўлса, 2021 йилда 78 мамлакатдан озиқ-овқат товарлари импорти амалга оширилган.
Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти асосан Қозоғистон (35,2 фоиз), Россия (22,3 фоиз), Бразилия (17,4 фоиз), Беларусь (3,7 фоиз) ва Покистон (2,7 фоиз) каби давлатлар ҳиссасига тўғри келди.
Мавзуга оид
15:05 / 11.05.2026
Ўзбекистонга мол гўшти импорти қисқара бошлади. Нархлар ҳам ошган
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
07:47 / 15.04.2026