Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга қимматлашди.
Қайд этилишича, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 9,7 фоизга етди.
2022 йилнинг февраль ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 0,6 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пулли хизматлар 0,5 фоизга ошди.










